
"Валенсия" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Хетафе"га қарши учрашувдан сўнг жамоа ҳимоячиси Тони Латони мақтади.
"Месталья"даги баҳсда "кўршапалаклар" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги дастлаби голни мезбонлар ҳимоячиси Тони Лато урди. Гаттузо ўйиндан сўнг ўз шогирдини мақтади.
"Таркибимизда Тони Латодек футболчи борлигидан бахтиёрман. У зўр йигит. Менинг қизим ҳали ёш, эндигина 18 баҳорни қаршилади. Лекин Тонига ўхшаган йигит унга муносиб турмуш ўртоқ бўла олади. Тонининг қандай йигит эканлигини билсангиз керак, у камтар ва меҳнаткаш", деди "Валенсия" устози.
Тони Лато бу фикрга муносабат билдирди: "Мен нима дейишни билмайман (юзи қизарганча), бош мураббийни жудаям ҳурмат қиламан, бироқ менинг қиз дўстим бор".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тоттенхэм" устози Антонио Конте Сон Хён Мин каби йигитни куёв қилишни исташини айтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар