date
views 10 682

Расман: Карлуш Кейруш - Эрон терма жамоаси бош мураббийи!

Расман: Карлуш Кейруш - Эрон терма жамоаси бош мураббийи!
Эрон футбол ассоциацияси миллий терма жамоанинг мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлганини маълум қилди.

Унга кўра, 2020 йилдан буён термага устозлик қилаётган хорватиялик мутахассис Драган Скочичга чиқиш эшиклари кўрсатилган. Янги бош мураббий сифатида терманинг афсонавий устози Карлуш Кейруш қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис 2011-2019 йиллар давомида Эрон термасига бош мураббийлик қилган ва термани 2014 ҳамда 2018 йилги мундиаллар сари етаклаган.

Кейруш 2019 йили Эрон термасидан кетганидан кейин Колумбия (2019-2020) ва Миср (2021-2022) термаларида фаолият олиб борди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Карлуш Кейруш - Эрон терма жамоаси бош мураббийи!