Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
"Қизилқум" клубини ғалаба билан табриклайман. Учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Навоийликларда тажрибали футболчилар етарлича, улар ўйин тақдирини ҳал қилишди. Ўйлашимча, мазкур баҳсга ташриф буюрган томошабинлар қизиқарли тўқнашув гувоҳига айланди.
- Руслан Жияновнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Бугун у ёмон ўйнамади. Лекин биламан, у бундан-да яхшироқ ўйин кўрсата олади. Йигитлар ёш, уларда баъзида нимадир етишмаслиги мумкин, қолаверса, рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Аммо шу каби ўйинларда улар ўсишга эришади. Йигитларнинг келажаги порлоқ, фақатгина бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиши керак.
- Ўтказиб юборилган голларда ҳимоячиларнинг айби борми?
- Ҳа, уларда ҳам айб бўлиши мумкин, сабаби, рақибнинг гол уриши учун имконият яратиб беришди. Темирхўжа иккинчи голни тажрибасига таянган ҳолда ижро этди, бироқ унга қаршилик қилишимиз мумкин эди. Хатосиз гол бўлмайди, камчиликларни ўрганиб чиқамиз", деди "Олимпик" устози. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди