Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бирон гап айтишим қийин, чунки асабий холатдаман. Қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлди. Фақат гол йўқ. Тан олиш керак, охирги 10 дақиқаликда АГМК жамоаси захира футболчилари эвазига устунликка эга бўлишди. Биз астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Ҳозирда жамоамиз учун ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб бормоқда. Мураббий сифатида бор билимим, бор тажрибамни ишга солаяпман. Бу бизнинг қаторасига 7-дуранг натижамиз ҳисобланади.
Бунча дурангдан 4 та ғалаба яхшироқ эди. Бу футбол ва унда ҳар қандай ҳолатга тайёр туриш керак. Бугун Йосович ва Тошмирзаевлар карточкалар туфайли ўйинни ўтказиб юборишди. Заҳирамиз ҳам кучли эмас эди. Ҳар қандай жамоага қарши ўйнаш мумкинлигини бугун йигитлар кўрсатиб беришди. Вазиятларимиз рақибдан кўпроқ бўлди. Гол урмаганимиз учун дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман.
- Йосович, Мерзяков, Ҳожимирзаев ва Тошмирзаевлар сафга қайтса, жамоа ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетиши мумкинми?
- Мерзляков 10 кундан буён машғулотларга киришди. Аммо, ҳали тўлиқ тайёр эмас. Тошмирзаев ва Йосовичларда жароҳат йўқ, улар карточкалар туфайли ўйинни ўтказиб юборишди. Ҳожимирзаев жароҳатдан 2 та турдан сўнг қайтади. Комилов ва Норматовлар шу каби ўйинларда ўсишга эришади.
- Андрей Сидоровни сал аввалроқ майдонга тушириш мумкинмиди?
- АГМКга қарши ўйинда бир ҳимоячини олиб ҳужумчини тушириш жуда катта таваккал бўларди. АГМК 4-3-3 схемада ўйнади. Гол урсак, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозир турнир жадвалида хавфли ўринда турибмиз, йигитларга ишонман, биз бу вазиятдан чиқиб кетамиз. "Бўридан қўрққан ўрмонга бормайди", биз охиригача курашамиз.
- Азизхон Эркинов бугун Суперлигада дебют қилди. У кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?
- Азизни майдонга олиб Жавоҳирни туширдим. Барибир сезилди, унда ҳаяжон бор эди. Сардор Етовқўзиевда ҳам шунақа ҳолат. Бизда иқтидорли ёшлар бор.
- Жамоангиз футболчилари кўп холатларда ўйиндан ташқари холатларда қолиб кетишди...
- Мени талабим ҳужумчилар олдинги чизиқда тўп сўрашлари керак. Бунда футболчи вазиятни ҳам баҳолаши керак бўлади. Ўйиндан ташқари ҳолатда эмасми ёки тўпни ололмай қолса қарши ҳужум хавфи юзага келиб қолмайдими, мана шуларга эътибор қаратиши лозим. Лекин бугунги рақибимиз сафида тажрибали футболчилар бор эди, бунақа ўйинлар осон бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди