00:24 / 11.09.2022
1 297

Ла Лига. Левандовски захирадан майдонга тушиб, "Барса"га йирик ғалаба олиб берди

Ла Лига. Левандовски захирадан майдонга тушиб, "Барса"га йирик ғалаба олиб берди
Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Кадис" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Унда "кўк-анорранглилар" 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди.

Дастлаб, 55-дақиқада Френки Де Йонг учрашувда ҳисобни очди. 65-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Левандовски фарқни иккитага етказиб қўйди. 86-дақиқада Фати, 90-дақиқада эса Дембеле гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Сўнгги иккита голга польшалик голеадор ассист вазифасини бажарди.

Очколари сонини 13 тага етказиб олган Каталония клуби Ла Лига турнир жадвали пешқадамига айланиб олди. Бирорта очко тўплай олмаган "Кадис" сўнгги поғонани банд этиб турибди.

Кадис – Барселона 0:4
Голлар
: де Йонг 55', Левандовски 65', Фати 86', Дембеле 90+2'

Кадис – Ледесма, Сальдуа, Эрнандес, Мбайе, Эспино, Алекс Фернандес (Алакрон, 60), Алехо (Бонгонда, 60), Сан-Эметерио (Алькараз, 72), Лукас Перес (Мабил, 72), Собрино (Негредо, 72), Окампо.

Барселона – тер Стеген, Бельерин, Пике, Араухо, Бальде, Бускетс, де Йонг, Гави (Педри, 57), Депай (Левандовски, 57), Рафинья (Фати, 72), Ферран Торрес (Дембеле, 57).

Огоҳлантиришлар: Рафинья (16), Бускетс (55), Лукас Перес (56).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. Левандовски захирадан майдонга тушиб, "Барса"га йирик ғалаба олиб берди