12:33 / 15.09.2022
2 614

Бир нечта ҳакам четлатилди, улар орасида "Насаф" - "Локомотив" ўйинида ишлаган рефери ҳам бор

Бир нечта ҳакам четлатилди, улар орасида "Насаф" - "Локомотив" ўйинида ишлаган рефери ҳам бор
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

“Сўғдиёна” – “Қизилқум” (Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал)
2022 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал “Сўғдиёна” – “Қизилқум” учрашувнинг бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва захира ҳаками Равшан Абдувоҳидов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
  • Шавкат Насибуллаевга нисбатан Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;
  • Равшан Абдувохидовга интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Насаф” – “Локомотив” (Ўзбекистон 1/4 финал)
2022 йил 3 сентябр куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал “Насаф” – “Локомотив” учрашувнинг ҳакамлари Ғайрат Жўраев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлсада, назоратчи Зокир Қодиров томонидан бош ҳакам ва захира ҳакамига паст баҳо, бироқ ёрдамчи ҳакамлар баҳолари кўтариб кўрсатилган. Эксперт ҳакамлар комиссияси талабига кўра мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш сўралгани туфайли ҳакамлар қўмитаси томонидан ҳолат атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор чиқарилди.

Унга кўра:
  • Ғайрат Жўраевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификасия) ва жарима интизом чораси;
  • Санжар Шоюсуповга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
  • Алишер Усмоновга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
  • Абдурашид Худойбергановга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
  • Зокир Қодировга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

“Бунёдкор” – “Нефтчи” (Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури)
2022 йил 8 сентябрь куни Суперлиганинг 18-тури доирасидан ўрин олган “Бунёдкор – “Нефтчи” учрашувнинг бош ҳакам Азиз Асимов ва ёрдамчи ҳаками Артём Калинин учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
  • Азиз Асимовга нисбатан огоҳлантириш интизом чораси;
  • Артём Калининга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.


ЎзФҲМ матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бир нечта ҳакам четлатилди, улар орасида "Насаф" - "Локомотив" ўйинида ишлаган рефери ҳам бор