Жерар Пике: Қолган уч турда 9 очко жамғарсак, чемпион бўламиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жерар Пике: Қолган уч турда 9 очко жамғарсак, чемпион бўламиз

Спорт 24-04-2016, 17:22 601
Жерар Пике: Қолган уч турда 9 очко жамғарсак, чемпион бўламиз

“Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике Хихоннинг “Спортинг” (6:0) жамоаси қарши кечган Испания чемпионатининг 35-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

“Барселона”га яхши ўйин намойиш этмай туриб ғалаба қозониш анчагина қийин, биринчи бўлимда эса ўз ниятларимизни амалга ошира олмадик.

Танаффусдан сўнг ўз футболимизни анмойиш эта бошладик ва мухлислар олтита гол кўришди. Ҳакамнинг ўйин охиридаги қарори унинг якунига таъсир ўтказмади.

Биз Примерада ғалаба қозонишимиз шарт. Қолган уч турда 9 очко жамғарсак, чемпион бўламиз”, — дейди Пике.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.