"Темирйўлчилар" шифокори Аброр Пирриев Махарадзе жамоа аъзоларидан узр сўраши керак деб ҳисоблайди.
"Афсус ва надоматлар бўлсинки, Кахи масаласи дилни хира қиладиган тарзда ойдинлашди. Уни кўпдан буён билганлар бу хабарни оғир қабул қилгани аён. Аммо хоин, хиёнаткор, сотқин каби сўзларни ишлатгани ҳамон тилимиз айланмаётгани ҳам бор гап. Чунки неки бўлса яхшиликка эканига, ким қандай қинғир йўл тутмасин Яратган берган ризқни жамоа аъзоларидан ҳеч ким тортиб ололмаслигига, бу хатодан олинадиган ибрат эса кўпчиликка мактаб бўлишига ишонамиз.
Аммо бир тану бир жон бўлиб, бир мақсад йўлида жипслашган оила аъзосининг шунча йил йиққан обрўси биргина хато ила пучга чиқиши-ю, ҳаёти остин-устун бўлиб кетиши жуда ачинарли ҳолат.
Нима бўлганда ҳам ҳозир Кахи қилиши керак бўлган биргина иш бор. Бу ҳам бўлса клубимизга келиб, жамоадан кечирим сўраш. Шундай қилса, мисол учун мен кечирардим, аксар жамоадошларим ҳам шу фикрдалиги аниқ. Зеро, кечиримлилик - мўминга хос, кечиримли бўлиш эса иймондандир", – деди Пирриев телеграмдаги саҳифасида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...