21:26 / 17.09.2022
1 162

Ҳакамлар комиссияси: Бу вазиятда ..., "Қизилқум" фойдасига пенальти белгиланиши керак эди

Ҳакамлар комиссияси: Бу вазиятда ..., "Қизилқум" фойдасига пенальти белгиланиши керак эди
Ўзбекистон Cоcа cола Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувининг 85-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

"Унга кўра, "Қизилқум"нинг 21-рақамли футболчиси Орифхўжа Абдуҳолиқов тўп учун курашда "Навбаҳор" вакили Азим Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатмаган, аксинча дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб, юқорига кўтарилиб кетган. Бу вазиятда футболчи қўлини юқорига кўтариб, ўз танасини нотабиий равишда катталаштириб, тўпнинг йўлини тўсган.

Ҳакам бу вазиятда Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди
" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

"Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз", - дейилади баёнотда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳакамлар комиссияси: Бу вазиятда ..., "Қизилқум" фойдасига пенальти белгиланиши керак эди