
UzReport TV телеканали Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган учрашувларни тўғридан-тўғри эфирда мухлислар эътиборига ҳавола қилади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.
26 апрель куни Манчестер шаҳридаги «Этиҳад Стэдиум»да «Манчестер Сити» - «Реал» тўқнашуви бўлиб ўтади.
27 апрель чоршанба куни эса Мадриддаги «Висенте Кальдерон» ўйингоҳида «Атлетико» клуби «Бавария»ни қабул қилади.
Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Ушбу ўйинларни Даврон Файзиев ва Ёқубжон Бобожонов шарҳлаб боришади.
UzReport TV телеканали 2015 йил 1 декабрдан ўз кўрсатув ва дастурларини «Ямал 401» сунъий йўлдоши орқали узатишни бошлади.
Телеканал бизнес йўналишидаги кўрсатувлар, маърифий-оммабоп дастурлар билан бир қаторда, 2015 йилдан бошлаб футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ва Англия Премьер-лигаси учрашувларини жонли эфирда намойиш этиб келмоқда.
Телеканал сигналини қабул қилиш учун техник кўрсаткичлар:
- Сунъий йўлдош — «Ямал 401», Ku диапазонининг 90 даража шимолий нури;
- Қабул частотаси — 11,505705 ГГц;
- Символ тезлиги — SR = 2280 ksps;
- Модуляция — DVB-S QPSK 1/2;
- Қабул поляризацияси — вертикал;
- Ажрата олиш ўлчами — стандарт (720 x 576i);
- Компрессия — MPEG-4;
- Тавсия қилинган антенна диаметри — 100 сантиметрдан ортиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар