13:33 / 22.09.2022
1 427

Дани Алвес: "Мен ўз ҳаётимда шерман ва қайси ўрмонда бўлишимдан қатъий назар, ҳеч қачон барг емайман"

Дани Алвес: "Мен ўз ҳаётимда шерман ва қайси ўрмонда бўлишимдан қатъий назар, ҳеч қачон барг емайман"
Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес бўлажак жаҳон чемпионати ўйинларига тайёргарлик кўриш учун терма жамоага чақирилмагани ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Одамлар мендан кўра жаҳон чемпионати ҳақида кўпроқ гапиришади. Клубимда мен қаттиқ меҳнат қиляпман, агарда бу мени жаҳон чемпионати сари етакласа, ажойиб иш бўларди. Ишончим комилки, клубда амалга ошираётган меҳнатларим туфайли бунга эришаман. Мен қўлимдан нималар келишини ҳамда терма жамоа учун қанчалик муҳим эканлигимни биламан. Мен ўз ҳаётимда шерман ва қайси ўрмонда бўлишимдан қатъий назар, ҳеч қачон барг емайман", - деди Алвес.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дани Алвес: "Мен ўз ҳаётимда шерман ва қайси ўрмонда бўлишимдан қатъий назар, ҳеч қачон барг емайман"