
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш турниридан ўрин олган Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви якунига етди. Унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртларимиз сафида Амирбек Саидов, Лазизбек Мирзаев ҳамда Мамадалихон Олимов голларга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, 2-турдан сўнг вакилларимиз 100 фоизлик натижа қайд этиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Илк турда Ўзбекистон Бруней дарвозасига жавобсиз 14 та гол урганди.
U-17 Осиё Кубоги саралаш босқичи
"J" гуруҳи
Ўзбекистон – Жанубий Корея 3:2
Голлар: Канг Минву 26, - 0:1. Ю Бюнгхон 72 автогол, - 1:1. Ю Бюнгхон 77, - 1:2. Лазизбек Мирзаев 81, - 2:2. Мамадалихон Олимов 90+4, - 3:2.
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Даниил Панфёров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озодбек Ўктамов, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 17.Оллоберган Каримов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 23.Дилшод Абдуллаев.
Захира: 1.Диёрбек Тўлабоев, 2.Мамадалихон Олимов, 4.Озодбек Сотволдиев, 9.Амирбек Саидов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 11.Зикриллоҳон Мухторов, 12.Асилбек Нумонов, 15.Даниил Нугуманов, 16.Аминбек Ёқубов, 18.Абдулҳамид Икромов, 20.Қувончбек Абраев, 22.Беҳруз Исматов.
Жанубий Корея: 23.Хонг Сонгмин, 3.На Йеонхун, 4.Канг Минву, 6.Ли Чангву, 7.Бак Инву, 9.Ким Минсунг, 13.Янг Минхёк, 14.Ким Мёнгжун, 16.Лим Хюнсуб, 18.Ким Бумхван, 20.Ко Жонгхюн.
Захира: 1.Юн Кивук, 2.Парк Жнумин, 5.Квак Сунгхун, 8.Ох Жуан, 10.Жин Таэхо, 11.Канг Жухеок, 12.Хванг Жисунг, 15.Ча Жехун, 17.Юн Дойонг, 19.Чое Гангмин, 21.Ким Юраэ, 22.Ю Бюнгхон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар