1 472
"Куала-Лумпур" футболчиси: "Агар клубларингиздан таклиф тушса, албатта, қабул қилардим. Сабаби..."
“Сўғдиёна” ОФК кубоги ҳудудлараро финал ўйинида Малайзиянинг “Куала-Лумпур Сити” жамоасига ютқазиб қўйди. Вакилларимиз пенальтилар сериясида 3:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Жанкарло Галлифуоко рақиб сафида сўнгги пенальтини амалга ошириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
SPORTS.uz сайти “Куала-Лумпур” легионери Жанкарло Галлифуоко билан боғланиб, унинг ОФК кубоги турнири, “Сўғдиёна”га қарши ўйин ва бошқа мавзулардаги фикрлари билан қизиқди.
1. Аввало ажойиб ғалаба билан табриклаймиз! Сиз ва жамоангиз учун жуда қийин ўйин бўлди, шундай эмасми?
- Раҳмат! Бизнинг тактикамиз қийин эди. Лекин уйдан узоқда бўлганингизда, баъзида чиройли ўйнаб, ютқазишдан кўра, рақибни асабий қилишга кўпроқ эътибор қаратиш керак бўлади. Мен буни жуда яхши бажардик, деб ўйлайман.
2. “Сўғдиёна” ва ўзбек футболи ҳақида нима дея оласиз?
- Ўзбекистон U-17 терма жамоасига қарши ўйнаш шарафига муяссар бўлганман. Яъни, мен бу мамлакатнинг даражасини билардим. Ўйлайманки, Осиёдаги ҳамма Ўзбекистондаги лига қанчалик кучли ва жисмоний томонлама рақобатбардош эканлигини билади. Шунинг учун ҳам ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик.
3. Рақиб таркибида энг хавфли футболчи қайси эди?
- Марказий ҳимоячи сифатида асосий этиборингиз уларнинг ҳужумчиларига қаратилади, албатта. Менинг вазифам - 10-рақамли ўйинчини (Норхонов) тўхтатиш эди. У жуда иқтидорли футболчи, аммо биз уни зарарсизлантира олдик.
4. Пенальтилар сериясида охирги голни урдингиз. Сиз учун бу қанчалик қийин бўлди? Сизда катта босим бор эди...
- Ҳа, босим жуда юқори эди. Бироқ ростини айтсам, бу менга доим ёқади. Фаолиятимда кўп пенальтилар тепганман ва босим остида бўлишга қарамай, ўз қобилиятимга ишонаман.
5. Ўша ўйинда жамоангиз дарвозага аниқ зарба бермаган эди. Бу рақибга боғлиқ жараёнмиди?
- Ростини айтсам, юқорида айтганимдек, асосий эътибор уларни ҳужумда тўхтатишга қаратилган эди. Албатта, биз гол уришга ҳаракат қилдик. Аммо энг муҳими, ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қола олдик.
6. Маълумотларга кўра, сиз "Тоттенхем"да 2012 йилдан 2014 йилгача ўйнагансиз. Нега клубни тарк этгансиз?
- Ўшанда мен "Суонси Сити"дан таклиф олгандим ва шу сабабли кетгандим. Бори шу.
7. Ўзбекистондан таклиф тушса, қабул қиласизми?
- Албатта, ўйлаб кўрган бўлардим. Бу кучли лигага эга гўзал мамлакат. Бироқ ҳозирча мен "Куала-Лумпур Сити"да эканлигимдан жуда хурсандман.
Шоҳрух Зоиров суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи