967
А Серия. «Милан» турнинг марказий ўйинида «Ювентус» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган ўйинда «Милан» 8 октябрь, шанба куни «Ювентус»га қарши майдонга тушди.
Биринчи бўлим сўнгида Фикайо Томори ҳисобни очди. 54-дақиқада эса Браим Диас миланликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ушбу голлар турнинг марказий ўйинида «россонерилар»га ғалаба келтирди.
«Милан» очколари сонини 20 тага етказиб, мусобақа жадвалининг 2-ўрнидан жой олди. «Ювентус» эса 13 очко билан 8-поғонани эгаллади.
«Милан» – «Ювентус» 2:0
Голлар: 1:0 – 45 Томори, 2:0 – 54 Браим Диас.
«Милан»: Тетерушану, Калулу, Томори, Габбия, Эрнандес, Беннасер (Вранкс, 84), Браим Диас (де Кетеларе, 64), Побега (Крунич, 59), Тонали, Жиру (Ребич, 64), Рафаэл Леау (Ориги, 84).
«Ювентус»: Шенсни, Данило, Бонуччи, Бремер, Алекс Сандро, Куадрадо (Маккенни, 46), Костич (Миретти, 56), Рабьо (Соуле, 80), Локателли (Паредес, 56), Милик, Влаҳович (Кин, 78).
Огоҳлантиришлар: Куадрадо (25), Браим Диас (55), Мойзе Кин (90+4), Сандро Тонали (90+4), Леандро Паредес (90+4). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи