
Туркиядаги 17-жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Финал “Галатасарой” стадионида бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 4:1 ҳисобида Анголани таслим этиб, илк бор дунёнинг энг яхши жамоасига айланишди.
Маълумот ўрнида, Туркия бунгача 4 марта бронза (кетма-кет 2007, 2010, 2012, 2014) медалини қўлга киритган ва ўтган жаҳон чемпионатида финалда Анголага пенальтилар сериясида имкониятни бой берганди. Евро-2021 финалида эса Испанияни 6:0 ҳисобида енгиб, қитъа биринчилигида бош совринга эга чиққан.


Ўзбекистон терма жамоаси эса Гаитини 4:2 ҳисобида енгиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Вакилларимиз бунгача 1990 (АҚШ), 1991 ( Ўзбекистон), 2007 (Туркия). 2010 (Аргентина) ҳамда 2012 (Россия) йилги жаҳон чемпионатларида олтин медалларига эга чиқишган бўлса, 1988 (кумуш) ва 2002 йилги (бронза) мундиалнинг совринли ўринларни банд этишганди.

Туркия ЧемпионатиНогирон АмпутантларЎзбекистон ТермаФинал УйиниЖаҳон ЧемпионатиБронза Медал Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар