18:25 / 10.10.2022
1 092

Дзюдо. Давлат Бобонов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Дзюдо. Давлат Бобонов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Фото: «Olympic»
Тошкентда дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги баҳслари 10 октябрь, душанба куни давом эттирилди.

Токио—2020 совриндори Давлат Бобонов финалда италиялик Кристиан Парлатига қарши татамига чиқди. Бобонов рақиби устидан ғалаба қозонди ва чемпионга айланди. Давлат финалга қадар словакиялик Петер Зилка, кореялик Жу Юп Ҳан, болгариялик Ивайло Иванов ва Токио—2020 Олимпиадаси чемпиони, грузиялик Лаша Бекаурилар устидан ғалаба қозонган эди.

10 октябрь кунги баҳсларда Давлатдан ташқари Шоҳиста Назарова (-70 кг) ва Гулноза Матниёзовалар (-70 кг) иштирок этди. Назарова Хитой Таипейи вакиласи Ю Жунг Лиаога қарши татамига чиқди ва иппон баҳоси билан ютқазиб қўйди. Матниёзава эса ярим финалда хорватиялик Барбара Матичга имкониятни бой берди. Бронза медали учун ўтиш босқичида германиялик Мириам Буткерейт Матниёзова устидан ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дзюдо. Давлат Бобонов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди