20:53 / 10.10.2022
1 653

"Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида "калла қўйган" Танташев номаълум муддатга четлатилди

"Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида "калла қўйган" Танташев номаълум муддатга четлатилди
Аввалроқ, Эксперт-ҳакамлар комиссияси Ўзбекистон Cоcа cола Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашуви бош ҳаками Илгиз Танташев ҳаракатларига баҳо бериб, чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ЎФА Ҳакамлар қўмитасида жамоатчиликнинг кенг эътирозига сабаб бўлган Ўзбекистон Cоcа cола Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида бош ҳакамлик қилган Илгиз Танташев ҳаракатлари ўрганиб чиқилди.

Катта аҳамиятга эга баҳсда ўйин натижасига таъсир этадиган қўпол хатоларга йўл қўйгани ва жамоатчилик орасида кескин эътирозларга сабабчи бўлган ҳакам Илгиз Танташев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган ҳар қандай учрашувларини бошқаришдан номуайян муддатга четлатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинида "калла қўйган" Танташев номаълум муддатга четлатилди