date
views 1 241

Ўзбекистон кубоги. Бугун илк финалчи номи маълум бўлади

Ўзбекистон кубоги. Бугун илк финалчи номи маълум бўлади
Бугун Ўзбекистон кубоги 1/2 финал ўйинлари старт олади. Кун доирасида битта баҳс бўлиб ўтиши режалаштирилган.

19:30 да бошланадиган "Насаф" - АГМК ўйини бугунги ярим финал беллашувларининг биринчиси бўлади. Ушбу учрашув Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Шунингдек, эртага 19:00 да "Навбаҳор" "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб боради. Бу беллашув Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Маълумот ўрнида, икки ўйинни ҳам Спорт ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эгасиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон кубоги. Бугун илк финалчи номи маълум бўлади