
Фото: Getty Images
Аргентиналик футболчи Диего Марадона томонидан 1986 йилги жаҳон чемпионатида Англия дарвозасига қўли билан йўлланган тўп аукционга қўйилди. Бу ҳақда Graham Budd Auctions хабар бермоқда.
Тўп ушбу ўйинни бошқарган тунислик ҳакам Али бин Носир томонидан кимошди савдосига қўйилган. Аукцион 16 ноябрь куни ўтказилади ва тўп 2,5 – 3 миллион фунтга сотилиши мумкин.

Фото: grahambuddauctions.co.uk
Марадона ЖЧ-1986 чоракфиналида Аргентина ва Англия миллий жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 51-дақиқасида футбол тарихидаги энг машҳур голлардан бирини урган эди. У жарима майдонига етказилган тўпни баланд сакраб, мушти билан дарвозага киритди. Буни пайқамаган бош ҳакам голни инобатга олди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Марадона тўпни қўли билан урганини тан олиб, «гол қисман Марадонанинг боши, қисман Тангрининг қўли билан урилди» деган эди.
Марадонанинг ушбу голи ўйин тақдирини ҳал қилди ва Аргентина 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга чиқди. Англия эса уйига равона бўлди. Якунда Аргентина жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди.
Футболчи Диего Марадона 2020 йил 25 ноябр куни 60 ёшида вафот этди, унинг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлган, бу эса ўпка шишига олиб келган. Футболчилик фаолияти давомида у «Наполи», «Севилья», «Барселона» каби жамоалар ҳамда Аргентинанинг бир қанча клублари ҳамда миллий жамоасида ўйнаган.
Диего МарадонаЖаҳон ЧемпионатиФутбол ТарихиАнглия ДарвозасиАукцион СавдосиАргентина Жамоаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар