Бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалига “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” клублари йўл олдилар. Иккала жамоа ярим финалдаги рақибларини доғда қолдирдилар.
Амалдаги Кубок соҳиби саналган “Аждарлар” яна бу ишини такрорлай олармикин? “Навбаҳор” ҳам жиддий рақиб. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев наманганликларнинг ярим финалда ғалаба қозониб, ҳал қилувчи босқичга чиққани борасида ўз фикрини билдирди.
“Ўзбекистон Кубоги финалига муносиб жамоалар чиқди. Бу йил барқарор ўйин кўрсатиб келаётган иккита клуб бош соврин учун курашади. Ўйлайманки, финал ажойиб тарзда кечади. Муҳит зўр бўлади. “Навбаҳор” клуби финалга чиқишга муносиб эди. Бу йилги мавсумда улар ҳам яхши ўйин кўрсатишяпти. Барқарорлик кўриниб турибди.
Аслида “Навбаҳор” ҳам, “Сўғдиёна” ҳам финалга муносиб эди. Ўйин шунга яраша бўлди. Пенальтилар серияси – бу лотерея. “Навбаҳор” кучли жамоа, таркиби ҳам кучли. Ўйлайманки, “Насаф”да ҳам, “Навбаҳор”да ҳам Кубокни қўлга киритишга имконияти бор”, - дейди Бердиев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди