14:04 / 16.10.2022
1 044

Бокс. Мутлақ чемпион Девин Ҳейни реванш жангида Камбососни мағлуб этиб, камарларини ҳимоя қилди

Бокс. Мутлақ чемпион Девин Ҳейни реванш жангида Камбососни мағлуб этиб, камарларини ҳимоя қилди
Профессионал бокс бўйича енгил вазн (-61,2 кг) тоифасининг мутлақ чемпиони Девин Ҳейни (29-0, 15 КО) ва Жорж Камбосос (20-2, 10 КО) ўртасида реванш жанги Тошкент вақти билан 16 октябрь тонгида бўлиб ўтди.

Австралиянинг Мелбрун шаҳрида ўтказилган бокс кечасининг марказий жанги тўлиқ 12 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Ҳейнининг ғалабасини қайд этди — 119-109, 118-110, 118-110.

Улар ўртасидаги дастлабки жанг 2022 йилнинг июнида Мелбурнда ўтказилган. Унда ҳам 23 ёшли америкалик боксчи очколар эвазига (116-112, 116-112, 118-110) ғалаба қозонганди.

Шу тариқа Ҳейни ўзига тегишли WBC, WBA Super, IBF ва WBO камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт