Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” собиқ ҳужумчиси Эмиль Хески мерсисайдликларга Килиан Мбаппени трансфер қилмасликни маслаҳат берди.
Айни пайтда франциялик ҳужумчи ПСЖни тарк этиши борасида гап-сўзлар тобора кўпайиб бормоқда. Унга даъвогарлик қилаётган клублар орасида “Ливерпуль” номи ҳам тилга олинмоқда.
- Агар футболчи бир клуб билан шартнома имзолаши билан кетиш пайига тушиб қолса, янги борган жойида ҳам шундай қилмаслигига ким кафолат беради? Катта клубларда ҳар доим юлдузлар бўлади ва уларнинг ҳаммаси биргаликда курашиши талаб этилади, - деди Хески.
Эмиль Хескининг таъкидлашича, Юрген Клопп ўз жамоасида ҳеч кимга алоҳида эътибор билан муомала қилмайди. Шу боис, иззатталаб Мбаппе “Ливерпуль”да ҳам қатор муаммоаларга сабаб бўлиб қолиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади