22:57 / 19.10.2022
1 325

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта"

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта"
Coca-Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Бугунги рақибимиз ҳар томонлама кучли ва тажрибали жамоа эди. Қолаверса, уларнинг майдонида ўйнадик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишди ва бу бизга етарлича қийинчилик туғдирди. Жуда муҳим учрашув эди ва йигитлар шунга мос ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, дарвозабонимиз бартараф этишга эришди. Агар бу вазият гол билан якунланганида биз учун янада қийин бўларди. Иккинчи бўлимда катта куч билан ҳужумга ўтдик. Юқорида айтдим, бизга ғалаба зарур эди. Муҳим 3 очкони кучли рақиб майдонида қўлга киритдик.

- Легионер футболчи Лима Круз бугун чемпионлик голини киритди деб ҳисоблайсизми?
- Кўраётган бўлсангизлар, Лима охирги ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилаяпти. Балки кам гол ураётгандир, аммо рақибларга босим қилаяпти, курашларда фаол ва жамоамизга катта фойдаси тегаяпти. Чемпионлик голи ҳақида ҳозир олдинда ўйинлар бор, лекин у бугун жамоамиз учун ўта муҳим голни киритди.

- Бугун Ғолиб Ғайбуллаев олдинга чиқиб ўйнади. У айнан Умар Эшмуродовнинг ўрнида ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?
- Алибек Давронов йўқлиги туфайли биз Ғолиб Ғайбуллаевни ўша чизиқда ўйнатдик. Кўпроқ олдинга чиқишининг сабаби вазият шуни тақозо қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта"