
Испания Примераси 36-турида "Реал Сосьедад" ўз майдони "Аноэта"да Мадриднинг "Реал"ини кутиб олди. Учрашув мадридликларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Реал" етакчилари Криштиану Роналду ва Карим Бензема жароҳатлари туфайли учрашувни ўтказиб юбордилар. Учрашувдаги ягона голни 80-дақиқада Гарет Бэйл киритди.
"Реал" 84 очко тўплаб, "Атлетико" ва "Барселона"ни 2 очко ортда қолдириб, мусобақа жадвалига бошчилик қилмоқда. Бироқ "матрасчилар" ва каталонияликлар ҳали ўз учрашувларини ўтказмадилар. "Реал Сосьедад" 42 очко билан 11-ўринни эгалламоқда.
Испания Примераси. 36-тур
Реал Сосьедад – Реал Мадрид – 0:1
Гол: Бэйл, 80 (0:1).
[media=https://youtu.be/3YWNsEESLDk]
Манба: Кун.уз «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар