«Барселона» бир киши кам бўлиб қолган «Бетис»ни мағлубиятга учратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Барселона» бир киши кам бўлиб қолган «Бетис»ни мағлубиятга учратди

Спорт 1-05-2016, 11:10 492
«Барселона» бир киши кам бўлиб қолган «Бетис»ни мағлубиятга учратди

Испания чемпионати 36-турида «Бетис» ва «Барселона» ўртасида кечган баҳс анча асаббузарликларга бой бўлди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлимида «Бетис» футболчиси Вестерманн етти дақиқа ичида икки марта огоҳлантириш олди ва майдондан четлатилди. Аммо каталонияликлар бир киши кўп бўлиб қолган бўлсаларда, учрашувда анча қийинчиликларга дуч келдилар. Фақат иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Ракитич ҳисобни очгач, «Барселона» устунликни ривожлантиришга муваффақ бўлди.

81-дақиқада Луис Суарес жамоасининг иккинчи голини киритиб, ўйиндаги устунликни оширди. Шу тариқа «Барселона» муҳим ғалабани қўлга киритди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.