А Серияда катта тарихга эга клублардан бири – “Торино” жорий мавсумда гол уришга қийналмоқда. Туринликларнинг А Сериянинг дастлабки ўнта учрашувида атиги саккизта тўп киритгани жамоа ҳужум чизиғида етарли муаммолар борлигини кўрсатмоқда.
Клуб раҳбарияти ёзда эркин агент сифатида жамоадан кетган кейинги йилларнинг асосий тўпурари Андреа Белоттининг ўрнига малакали ҳужумчи билан тўлдира олмади. Пойтахтликлар бу камчиликни қишда тўлдирмоқчи.
Андреа Белотти “Торино”даги етти йиллик фаолияти давомида 251 та учрашувда 113 та гол муаллифи бўлганди. Клуб янги мавсумда Белоттининг ўринбосари бўлиб келган Антонио Санабрия ва Пьетро Пеллегрига ишонганди. Бироқ, фақатгина Санабрия чемпионат бошланганидан бери атиги иккита гол ура олди холос.
“Торино” январда марказий ҳужумга кучли форвард олмоқчи. Клуб спорт директори Давиде Вагнати бир неча номзоддан иборат рўйхатни клуб раҳбариятига тақдим эди. Ҳозир шулар билан танишиб чиқамиз:
Андреа Петанья – “Монца”
27 ёшли Петанья “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятини Италияда ўтказган. Бу марказий ҳужумчи “Милан”дан кейин “Сампдория”, “Асколи”, “Виченца”, “Аталанта”, “СПАЛ”, “Наполи”да ўйнаган. Ҳозир ҳам Андреа неаполликларнинг доимий аъзоси ҳисобланади ва “Монца”да ижара асосида ўйнамоқда.
Жорий мавсумда А Серияда беш марта майдонга тушиб, ҳали ўзини кўрсата олгани йўқ. Италия кубогида эса, битта ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Петаньянинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Агар тажрибали форварднинг ўйини “Монца”ни қониқтирса, бу клуб мавсум тугаши билан уни сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Уильям Бовинг – “Штурм Грац”
Бовинг Даниянинг “Копенгаген” клубида тарбияланган. Ёзда Австрия чемпионатига кўчиб ўтди. 19 ёшли футболчи ҳар икки қанот ва ҳужум марказида ўйнай олади. Европа лигасида тўртта учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилганидан кейин Уильям хориж клублари эътиборига тушди.
Унинг трансфер нархи 2,5 миллион еврони ташкил қилаётгани Европа клубларига бу ҳужумчини муаммосиз сотиб олиш имконини беради.
“Штурм Грац” бу футболчи билан 2026 йилнинг ярмигача шартнома тузган.
Элдор Шомуродов – “Рома”
Таъкидлаш жоизки, туринликлар ўзлари ёздан бери қизиқиш билдириб келаётган Элдор Шомуродовни асосий нишон сифатида белгилаган. Моуриньо ёзги трансферлар вақтида ўзбек ҳужумчисини ҳеч қайси жамоага қўйиб юбормаганига яраша ҳали "Рома"да етарли имконият ҳам бераётгани йўқ.
Португалиялик мураббий ўйинларда марказий ҳужумчи сифатида асосан асосан Тэмми Абрахам ва Андреа Белоттидан фойдаланишни маъқул кўрмоқда.
Легионеримиз А Серия ва Европа лигасида жами тўртта учрашувда атиги 60 дақиқа тўп тепиб, “Лудогорец” дарвозасини ишғол қилишни уддалаганди. “Торино” Элдорни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни мўлжалламоқда.
“Рома”нинг ўзбек ҳужумчисига ўйин амалиёти бермаётгани қишда уни сўраб мурожаат қилувчи жамоаларнинг кўпайишига сабаб бўлади. “Торино”дан ташқари, “Болонья” ҳам январда Шомуродов бўйича музокара бошламоқчи. Бу клуб ҳам ҳамюртимизга асосий таркибдан муқим жой беришга тайёр. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»