08:37 / 25.10.2022
1 265

ЖЧга йўлланма берадиган U-20 Осиё чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади

ЖЧга йўлланма берадиган U-20 Осиё чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади
Навбатдаги U-20 Осиё чемпионати келаси йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа учун қуръа маросими 26 октябрь, чоршанба куни Тошкентда ўтказилади. Қуръа 12:00да бошланади.

Ўзбекистон мезбон бўлгани боис 1-саватчадан жой олган. Қуйида саватчаларни келтириб ўтамиз.

1-саватча: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар.
2-саватча: Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия.
3-саватча: Иордания, Хитой, Ироқ, Вьетнам.
4-саватча: Эрон, Уммон, Сурия, Қирғизистон.

Қуръа ўтказиш тартибига кўра, жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бундан кўриниб турибдики, биз "A" гуруҳидан жой оламиз ва бизнинг гуруҳда Саудия Арабистони, Қатар ва Жанубий Корея бўлмайди.

U-20 Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан 4та жамоа 2023 йил Индонезияда ташкил этиладиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Эслатиб ўтамиз, ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига Осиё учун мезбон Индонезиядан ташқари яна 4та йўлланма ажратган.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги терма жамоа Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧга йўлланма берадиган U-20 Осиё чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади