Coca Cola Суперлигаси 23-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
- Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Менимча, икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда фаоллик ва самарадорлик кўпроқ кузатилди. Иккинчи бўлимда эса онгли равишда ташаббусни рақибга бердик. Биринчи бўлимда рақиб жамоа ярим майдонида бир нечта эпизодлар содир этдик. Футболчимиз бирга-бир вазиятга чиқиб борганда, рақиб посбони қутқарди. Мавсум охири ҳамиша биринчи даражага чиқади.
— Биринчи бўлимда жамоа яхши ҳаракат қилди. Аммо ўйлашимча, иккинчи бўлимда "Пахтакор" ёмон ўйин кўрсатди. Футболчиларда агрессия кўзга ташланмади. "Локомотив" "Пахтакор"га нисбатан кучлироқдек кўзга ташланди.
— Мен юқорида ўзимиз ташаббусдан атайин воз кечганимизни айтдим.
— Бироқ мен шогирдларингизда агрессия кўрмадим. Эҳтимол, бу мавсум сўнгидаги жисмоний ҳолат билан боғлиқ жараён бўлиши мумкин.
— Жамоанинг жисмоний ҳолати яхши даражада. Натижа борасида шундай босим бўлиши мумкин. Бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Турнир жадвалидан келиб чиқиб, аутсайдер ёки аутсайдер бўлмаган жамоа сифатида қараш керак эмас, ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганган. 90 дақиқа давомида прессинг қилиш имконсиз, бундай жамоа йўқ ва бўлмайди ҳам. Футболчилар бизнинг айтганимизни бажаришди. Бизнинг ўз тактикаларимиз, ишланмаларимиз бор, қисқа вақт ичида йигитларга янги нарсани ўргатиб бўлмайди. Футболчилар бугун биз берган вазифаларни бажаришди. Бу нормал жараён. Такрор айтаман, барча жамоалар футбол ўйнашни ўрганишди. Ҳимояланиш, ҳужум қилишни ўзлаштиришди. Биз ўзимиз қурган тактика асосида ўйнаймиз. Шу боис, бугун мен ҳеч қандай улкан муаммони кўрмадим. Ҳимояда ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор.
— Муаммо эмас, хоҳиш кўзга ташланмади...
— Илк навбатда, об-ҳавони ҳам инобатга олиш керак. Иккинчидан, мавсум якунига қадар атиги уч тур қолди. Балки қаердадир йўқотишлар бордир, лекин кўриб турганингиздек, улар аввалгидан кўра яхшироқ югурмоқда, биз бунинг устида ишлаяпмиз. Биз бир хил тезликда ҳам олдинга югуришимиз, ҳам ортга қайтишимиз лозим. Футболчилар ҳам одам, қаердадир чарчоқ аломатлари кўзга ташланади. Кимдир руҳий толиққан бўлиши мумкин.
— Жароҳатдан кейин сафга қайтган Достон Турсуновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
— Турсунов ҳаракат қилмоқда, унга ҳеч қандай шикоятим йўқ. Ҳимоячи ҳаракатларини нормал тарзда амалга оширди. У тинглашни билади. Достон сифатли футбол ўйнашни истайди.
— Достон Ҳамдамовнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
— Ёмон эмас, унга ҳам ҳеч қандай шикоятим йўқ. У жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради.
— Лекин у биринчи даврадан сўнг ҳақиқий Ҳамдамовга ўхшамагандек таассурот қолдирди...
— Мен ўйинчиларга бўлган талабаларингизни билмайман, лекин у ҳаракат қилди, ўйинга бўлган истаги бор. Энг муҳими шу. Футболчилар 90 дақиқа давомида жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради, бу кўпчиликка кўринмайди. Лекин бу нормал ҳолат, асосийси, мураббийнинг кўрсатмалари. Замонавий футболда биз нимани келишсак, шуни бажаришимиз лозим. У эса айтилган вазифани бажаради.
— Ўтган турда жамоангиз "Қўқон-1912" билан ўйнади, ҳозир эса "Локомотив". Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган бу икки жамоа билан ўйинлардаги фарқ қандай бўлди? "Локо"нинг "Навбаҳор"дан очко олишига ишонасизми?
— Келаси тур келаверсин, кўрамиз. Ҳозир "Локомотив"нинг аҳволи яхши эмас, уларнинг бундай катта куч билан олдинга ташланиши кутилган ҳол. "Навбаҳор" билан ҳам "Локо" бугунгидек зўр ўйнашига ишонаман. "Пахтакор" эса аутсайдерми фаворитми фарқи йўқ, исталган рақибни мағлуб этиши керак. "Пахтакор"га қарши эса барча қаттиқ тайёрланади. Бошқа жамоалардан олинган очкодан кўра биздан олинган очко улар учун икки карра қадрли. Бунгача ҳам шундай бўлган ва кейин ҳам шундай давом этади.
Шу сабабли барча рақибларимиз икки карра куч билан ўйнайди. "Локомотив" ва "Қўқон-1912"нинг фарқи катта эмас. "Локо"да бош мураббий ўзгарди. Уларнинг қандай ўйин кўрсатиши биз учун ҳам топишмоқ бўлди. Янги бош мураббийнинг олдида ўйинга кам вақт бор эди. У барча нарсаларни ўзгартириб ташлай олмасди. Аммо жамоада янгиликлар кўрдик ва улар бизнинг камчиликларимизни очиб беришди. Энди бу борада ишлаб, навбатдаги ўйинларга буни тўғрилашимиз керак.
— Бугун Икром Алибоев керак бўлмаган жойда сариқ карточка олди. Бунгача Фарруҳ Сайфиевда ҳам шундай бўлганди. Балки клуб футболчилар учун алоҳида рухшунос билан ишлаши керакдир. Чунки карточкаларнинг таъсири катта бўлади.
— Менимча барча жамоаларда бунинг учун жарима чоралари бор. Футболчиларим бу билан танишиб чиқишган. Сариқ ва қизил карточкаларнинг ҳам критериялари бор. Курашда, қўполликда сариқ олиниши мумкин, шунингдек, спортга ҳос бўлмаган ҳаракат учун ҳам. Буларни улар яхши билишади.
— Лекин улар санкцияларга ҳам қарашмаяпти.
— Бу борада биз ҳам ўйлашимиз керак. Футболчилар бунга қандай реакция қилиши борасида ишлаймиз. Биласизми, тартиб ва интизомнинг бузилиши маҳоратга ҳам таъсир ўтказади. Агарда рақиб таркибида 10 нафар юлдуз бўлса-ю, менинг ўртамиёна жамоамдаги тартиб улардан яхшироқ бўлса, ушбу рақибни мағлуб этишим мумкин. Майдонда тартиб йўқми, демак, бу анархия. Икром футболни соғингани кўриниб турибди. Ўша вазиятда ҳам у фол қилмагандек кўринди ва шу сабабли жаҳли чиқиб кетди. Бу бизнинг ички ишимизга айланди. Бошқа вазиятда унинг агрессиясини кўрганим йўқ. Фарруҳни эса биласиз, сўнгги пайтларда бундай ишларни бажонидил қиляпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»