Фото: «Насаф»
Футбол бўйича Ўзбекистон Супелигасининг 23-туридан ўрин олган уч ўйин 25 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.
«Насаф» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди. Меҳмонлар сафида Жасур Ҳакимов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Норчаев тарози паллаларини тенглаштирди. Қизиқарлиси, 90+6-дақиқада ҳакам "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгилади ва Олимжоновни майдондан четлатди. 11 метрлик нуқтадан берилган зарбани Султонов қайтарди.
Қарши жамоаси очколари сонини 46 тага етказди ва мусобақа пешқадами бўлиб турибди. «Бунёдкор» эса 28 очко билан 9-поғонада жойлашган.
«Навбаҳор» эса «Олимпик»ка қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 42-дақиқасида Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳисобни очди. 85-дақиқада Жамшид Искандеров наманганликларга дуранг олиб келадиган гол муаллифига айланди.
Наманганликлар дуранг натижадан сўнг 44 очко билан 3-ўринни банд этган бўлса, «Олимпик» 29 очко билан 8-поғонадан жой олган.
«Металлург» «Нефтчи» билан баҳс олиб борди. Учрашувдаги ягона гол Бектемир Абдуманнонов ҳисобига ёзилди.
«Металлург» 32 очко билан 7, «Нефтчи» 26 очко билан 10-ўринда бормоқда.
«Насаф» — «Бунёдкор» 1:1
Голлар: Жасур Ҳакимов 23, - 0:1. Ҳусайн Норчаев 47, - 1:1 (Матеус Лима).
«Насаф»: 1. Умид Эргашев, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳитдинов (34. Шерзод Насруллаев, 66), 8. Дилшод Saitoв, 10. Ҳусайн Норчаев (18. Баҳром Абдураҳимов, 66), 19. Лима Круз, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров (27. Зафармурод Абдираҳматов, 83), 88. Марко Станоевич.
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 4. Даврон Эргашев, 5. Жасур Ёқубов, 8. Францис Нарх (34. Суҳроб Иззатов, 87), 15. Жасур Ҳакимов, 18. Павел Могилевес (62. Абдуллоҳ Омоналиев, 59), 22. Усмонали Исмоналиев, 29. Музаффар Олимжонов, 33. Умарали Раҳмоналиев, 88. Жаҳонгир Ўрозов.
Огоҳлантиришлар: Абдуллоҳ Омоналиев (60), Жасур Ҳакимов (83), Давронжон Эргашев (84).
«Навбаҳор» — «Олимпик» 1:1
Голлар: 0:1 — 42 Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 1:1 — 85 Жамшид Искандеров.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Сигер, 6. Рустамжон Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Диёржон Туропов (20. Дониёр Абдуманнопов, 61), 19. Нурилло Тўхтасинов (7. Азимжон Аҳмедов, 61), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 28. Станислав Андреев, 32. Зоран Марушич.
«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Русланбек Жиянов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 19. Достонбек Турсунов (17. Жалолиддин Содиқов, 63), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (44. Шаҳзод Тоиров, 63), 22. Пўлатхўжа Холдорхонов, 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (70. Абубакрризо Турдиалиев, 63).
Огоҳлантиришлар: Станислав Андреев (27), Пўлатхўжа Холдорхонов (48).
«Металлург» — «Нефтчи» 1:0
Гол: 1:0 — 44 Бектемир Абдуманнонов.
«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 80. Фаррух Иброҳимов, 18. Анвар Ғофуров, 6. Худойшукур Сатторов, 94. Фарҳод Бекмуротов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 30. Иброҳим Ибрагимов (4. Керим Палич, 78), 14. Аброрбек Тошқўзиев, 10. Бектемир Абдуманнонов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (25. Шаҳзоджон Неъматжонов, 78).
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 4. Андрей Мишенко, 26. Олексей Ларин, 20. Саламат Қуттибоев, 22. Умар Адҳамзода, 13. Лутфулла Тўраев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 77. Аброр Исмоилов, 6. Сирожиддин Қўзиев (9. Суннатилла Абдуллажонов, 46), 11. Иззатилла Абдуллаев, 99. Улуғбек Ҳошимов (70. Аббосжон Ғуломов, 46).
Суперлига 23-тур якунларидан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»