Суперлиганинг 23-тури доирасида "Олимпик" сафарда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Темур Кападзе қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
– Наманганда ўйнаш осон эмас. Доим мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришади. Бунга қарамасдан биз яхши ўйин кўрсатдик. Ҳар тарафлама ғалаба учун ҳақли эдик, деб ўйлайман. Афсус гол қўйиб юбордик. Менимча, у баҳслашадик вазият. Жарима зарбаси бормиди йўқми? Ҳакам жонли деворни ҳам 11 метрга сурди. Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин кўрсатди. Футболчилар бунақа мухлислар ичида ўйнаб катта тажриба тўплашди.
– Футболчилар атрофдагилар билан кўп тортишиб юбормаяптими?
"Ким тортишяпти? Сизларга шундай кўрингандир. Ҳозир улар ўтиш ёшида, бундай ҳолатлар бўлиб туради. Агар камчиликлар бўлган бўлса, уларга тушунтирамиз. Улар ҳам бўш келмайди. Нимага бўш келиши керак? Майдонда барча тенг. Керакли пайтда тортишиш керак, фақат одобни сақлаган ҳолда", - деди мураббий. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»