1 286
Баҳодир Жалолов: мақсадим - чемпионларни тайёрлаб, Ўзбекистон бокс тараққиётига ҳисса қўшиш
Ўзбекистоннинг бокс бўйича халқаро даражадаги ютуғи кундан кунга ортиб бормоқда. Мазкур спорт турини янада кенг оммалаштириш ва “устоз-шогирд” анъанаси орқали ёш боксчиларни етиштириш мақсадида профессионал боксчиларнинг мактаблари, хусусан, президент қарори билан бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилмоқда.
Баҳодир Жалолов бокс бўйича жаҳон чемпиони (2019), 3 карра Осиё чемпиони (2017, 2019, 2021), Жаҳон кубоги соҳиби (2015), Токио-2020 ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони саналади.
Боксчи Баҳодир Жалолов Sputnik мухбири билан суҳбатда янги очилган бокс мактаби, ўзининг келажакдаги мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.
“Бокс мактабини очишни олдиндан режалаштириб юрардим. Токио-2020 ёзги Олимпиада ўйинларида чемпион бўлганимдан сўнг, юртбошимиз мазкур мактабни очишга расман рухсат бердилар. Мақсадим – ёш профессионал чемпион боксчиларни тайёрлаб, Ўзбекистон бокс тараққиётига ҳисса қўшиш”, - дейди бокс бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов.
Бокс мактабига 5-синфда ўқийдиган 25 та бола қабул қилинган. Ҳозирда барча машғулотлар Республика олимпия захиралари коллежида ўтказилмоқда.
Баҳодир Жалолов бокс мактабидаги машғулотлар
Бокс мактаби учун махсус бинони қуриш бошланган. Кейинги йил сентябрь ойида топшириш режалаштирилган. Мактабда жами 5-11-синфлар ўқувчиларидан иборат 175 нафар бола ўқитилиши режалаштирилган.
“Мен бокс мактабида болаларни бепул қабул қиламан, улардаги боксга бўлган қизиқиш ва ўзидаги маҳоратга қараб саралаб оламан. Ҳозир ўқув йилининг боши бўлганлиги учун турли имтиёзлар йўқ, бироқ келажакда болаларнинг ютуқларига қараб имтиёзлар белгилаймиз”, - дейди боксчи.
Бокс мактаби ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, кунлик озиқ-овқат меъёри, спорт кийим-боши ва анжомлари, форма билан таъминлашда олий маҳорат спорт мактабларининг нормативлари бўйича амал қилинади ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги назоратида олиб борилади.
Баҳодир Жалолов бокс мактабидаги машғулотлар
Машғулотларни асосан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличев олиб боради. Шунингдек, Республика олимпия захиралари коллежи мураббийлари ҳам болаларга бокс сирларини ўргатишади.
“Ғалаба ўз-ўзидан келмайди, мен қачон катта жангга чиқмоқчи бўлсам, аввало руҳиятимни ва сўнг танамдаги кучимни ҳисобга оламан. Болалар билан ҳам шуғулланаётганда уларда ғалабага бўлган ички ишончни уйғотаман. Ҳозир улар фақат ўқиши ва тинимсиз машқ қилишлари лозим”, - дея таъкидлади Жалолов.
Баҳодир Жалолов 2019 йилда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ҳамда 2021 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»