
Европа Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Бенфика» ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Антонио Сильва ҳисобни очди. Бир неча дақиқадан сўнг Душан Влаҳович мувозанатни тиклади. Туринликларнинг қувончи кўпга чўзилмади. 28-дақиқада Жоау Мариу пенальтини аниқ амалга оширди.
35-дақиқада Рафа Сильва ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлим бошида Сильва дублни расмийлаштирди. 77-дақиқада Аркадиуш Милик, 79-дақиқада Уэстон Меккенни туринликлар сафида тўп киритди, бироқ бу голлар «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқариб қололмади.
"Бенфика" - "Ювентус" учрашуви видеошарҳини қуйида томоша қилинг.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар