
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК - "Динамо" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
Қисқасини айтадиган бўлсак - жуда ёмон ўйнаяпмиз. Муаммоларимизни биламиз, ҳимояда биронта ҳимоячи йўқ эди. Афсуски, қайдномада атиги бир нафар марказий ҳимоячи бор эди. У ҳам бугун майдонга тушмади. Ўнг қанот ҳимоячимиз бугун ўйин давомида жароҳат олди. Кейинги ўйинда умуман ҳимоячиларсиз ўйнаймиз шекилли.
- Бугун "Динамо" Суперлигада қолиш имкониятларини буткул йўқотди. Про лигада ҳам ишлайсизми?
- Чемпионатни охиргача тугатиб олайлик, кейин барчасини муҳокама қилиб оламиз.
- Агар раҳбарият Про лигадан жамоани Суперлигага олиб чиқишни таклиф қилса...
- Ҳозир бу ҳақда гапиришга эрта. Мавсум тўлиқ якунлансин, кейин гаплашиб оламиз. Маълум келишувлар бор, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз, ҳаммасини вақт кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар