date
views 2 365

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди (фото)

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди (фото)
Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган, Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақибига ойдинлик киритилди. Аввалроқ, юртдошимиз АҚШ вакили Куртис Харперга (14-8,9KO) қарши жанг қилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Sports.uz сайти бунга янада аниқлик киритиш мақсадида Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла билан боғланганида, у ҳам буни тасдиқлади.

"Ҳа. Биз бошқа яхшироқ рақибларга ҳам ҳаракат қилдик. Уларнинг кўпчилиги жангни рад этди. Харпер қабул қилганларнинг (Харпер, Касумано, Aгуилэра) ичида энг яхшиси эди. Харпернинг ҳали мағлуб бўлмаган, германиялик Кристиан Сунга қарши жангдаги ғалабаси ҳам ажойиб бўлган эди", - деди ДиБелла сайтимиз ходими билан суҳбатда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди (фото)