00:04 / 02.11.2022
1 274

“Барса” энг зўр футболчиси билан хайрлашишга тайёрланяпти

“Барса” энг зўр футболчиси билан хайрлашишга тайёрланяпти
“Барселона” клуби мутасаддилари ҳужумкор футболчи Усмон Дембеле ўрнига бошқа ўйинчи қидира бошлади.

Франциялик футболчи ўтган ёзда клуб билан янги шартнома тузганди. Бироқ, унга катта грандлардан кўп таклиф бўляпти. Дембеленинг битимида уни олмоқчи бўлган клуб 50 миллион евро тўлаши белгиланган.

Ҳар қандай катта клуб учун бу у қадар катта харажат эмас. Хави Эрнандес жамоанинг асосий ўйинчиси ўрнини “Вильярреал” вакили Николас Жексон билан тўлдиришга тайёр.

21 ёшли Жексоннинг “Вильярреал” билан келишуви мавсум охирида тугайди. Каталонияликлар январь ойида у билан шахсий шартнома бўйича келишиб олмоқчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барса” энг зўр футболчиси билан хайрлашишга тайёрланяпти