date
views 6 394

«UzReport TV» телеканали «Бавария» - «Атлетико» ва «Реал» - «Манчестер Сити» учрашувларини «жонли» эфирда намойиш қилади

«UzReport TV» телеканали «Бавария» - «Атлетико» ва «Реал» - «Манчестер Сити» учрашувларини «жонли» эфирда намойиш қилади

«UzReport TV» телеканали Европа чемпионлар лигаси ярим финали жавоб ўйинларидан ўрин олган учрашувларни тўғридан-тўғри эфирда мухлислар эътиборига ҳавола қилади. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

Жумладан, 3 май сешанба куни Мюнхен шаҳридаги "Алянц Арена"да "Бавария" - "Атлетико" тўқнашуви бўлиб ўтади.

4 май чоршанба куни эса Мадриддаги "Сантяго Бернабеу" ўйингоҳида "Реал" клуби "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Ушбу ўйинларни Даврон Файзиев ва Ёқубжон Бобожонов шарҳлаб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1-декабр кунидан бошлаб «UzReport TV» телеканали сунъий йўлдош орқали эфирга узатила бошлади.

Эндиликда сунъий йўлдош орқали «UzReport TV» телеканалига уланган мухлислар мазкур ўйинларни энг юқори сифатли тасвирда томоша қилиш ва ўйин завқидан баҳра олишлари мумкин бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «UzReport TV» телеканали «Бавария» - «Атлетико» ва «Реал» - «Манчестер Сити» учрашувларини «жонли» эфирда намойиш қилади