
Токио олимпиадаси чемпиони, профессионал боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 26 ноябр куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида ўтказади.
Унинг рақиби — америкалик Кёртис Ҳарпер. Жанг 10 раунддан иборат бўлади.
Баҳодир Жалолов шу кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.
Ҳарпер эса 22 та жанг ўтказган: 14 ғалаба (9 таси нокаут), 8 мағлубият (3 таси нокаут). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар