"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.
- Хайрли кеч. Бугун биринчи навбатда ирода намойиш этиладиган ўйин бўлди. Йигитлар ғалаба жуда муҳимлигини кўрсатиб беришди. Футболчиларимиз бор кучини ишга солишди. Мухлисларни табриклайман, йигитлардан миннатдорман.
- Марушич нега алмаштирилди? Жасур Яхшибоев нега таркибда йўқ эди?
- Яхшибоев ҳақида тўхталадиган бўлсак, у касал. Сабаб шу. Марушич катта ишни бажарди. У чарчаганини кўрганимдан сўнг алмаштиришга қарор қилдим.
- Бугун Жокичнинг йўқлиги қай даражада сезилди?
- Йован Жокич биз учун муҳим футболчи, аммо Азим Аҳмедов бу позицияда муносиб ўйин кўрсатиб, у йўқлигини билдирмади.
- Сўнгги турда "Пахтакор" "Бунёдкор"га қарши ўйнайди. "Навбаҳор" ғалаба учун "Бунёдкор"га молиявий рағбатлантириш таклиф қилиши мумкинми?
- Йўқ. Биз бундай ишлар билан шуғулланмаймиз. "Навбаҳор" фақат ўзига эътибор қаратади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи