08:43 / 08.11.2022
1 268

Тарихда илк марта ўзбек дзюдочи қизи жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Тарихда илк марта ўзбек дзюдочи қизи жаҳон рейтинги етакчисига айланди
Бокудаги «Катта дубулға» турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ушбу мусобақадаги ғалабаси эвазига Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасининг якка пешқадамига айланди. Қайд этиш жоиз, шу пайтгача ҳеч бир дзюдочи қизимиз дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилмаган эди. Шу тариқа, жаҳон тасниф жадвалини бошқариб бораётган ҳамюртларимиз сони 2 нафарга етди. Шунингдек, Бокуда юқори натижа қайд этган бошқа спортчиларимиз ҳам сезиларли ўсишга эришди.

Жумладан:

-60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 6645 очко
27. Дилшодбек Баратов – 1580

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 6910 очко
14. Сардор Нуруллаев – 2144
26. Муҳриддин Тиловов – 1316
54. Раҳимжон Субхонов – 760

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 6377 очко
7. Муроджон Йўлдошев – 2781
14. Обидхон Нўъмонов – 2160
20. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1846
26. Шаҳрам Аҳадов – 1660

-81 кг:
1. Маттиас Кассе (Белгия) – 7625 очко
5. Шарофиддин Болтабоев – 3725

-90 кг:
1. Давлат Бобонов – 6134 очко
2. Бека Гвиниашвили (Грузия) – 4945
60. Шермуҳаммад Жандреев – 736

-100 кг:
1. Михаэл Коррел (Нидерландия) – 5107 очко
10. Музаффарбек Тўрабоев – 3315
26. Отабек Тўрабоев – 1332

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 5180 очко
7. Алишер Юсупов – 3301
20. Шоҳруҳ Бахтиёров – 2110
38. Бекмурод Олтибоев – 926

Аёллар:
-52 кг:

1. Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон) – 5750 очко
2. Амандин Бушар (Франция) – 5510
30. Сита Қадамбоева – 1087

-70 кг:
1. Санне ван Дийке (Нидерландия) – 6424 очко
15. Гулноза Матниязова – 2826

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тарихда илк марта ўзбек дзюдочи қизи жаҳон рейтинги етакчисига айланди