20:23 / 08.11.2022
1 528

Шахмат бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати қўшни давлатда бўлиб ўтади

Шахмат бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати қўшни давлатда бўлиб ўтади
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2022 йилги рапид ва блиц бўйича жаҳон биринчилиги ўтказилишини расман эълон қилди. Сайёрамизнинг энг яхши шахматчилари ўртасидаги турнир 25 декабрдан 30 декабрга қадар Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилади.

Аслида бир йил аввал жаҳон чемпионати Қозоғистонда ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли Варшава (Полша)га кўчирилганди.

Ўша чемпионат шахматимиз салоҳиятини кўрсатиб берган: ўзбек гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов 2021 йилнинг 29 декабр куни рапид бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. Блицда эса француз Максим Вашье-Лаграв зафар қучган.

Аёллар ўртасида рапидда россиялик Александра Костенюк, блицда қозоғистонлик Бибисора Асаубаева жаҳон чемпионлари бўлишганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати қўшни давлатда бўлиб ўтади