1 219
Бокс. Осиё чемпионати. Лазизбек Муллажонов ярим финалда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди (видео)
Лазизбек Муллажонов
Фото: Бокс федерацияси / Азиз Тўхтамуродов
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари 10 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтмоқда.
Супер оғир вазн тоифасида (+92 кг) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Муллажонов ярим финалда Ҳиндистон вакили Нарендерга қарши рингга чиқди.
Жангда Муллажонов тўлиқ устунликка эришди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди.
Финалда ўзбекистонлик боксчи қозоғистонлик машҳур чарм қўлқоп устаси Камшибек Кункабаевга қарши жанг қилади.
Аввалроқ Саиджамшид Жаъфаров финалга йўл олган, Шаҳзод Музаффаров, Атҳамжон Муҳиддинов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалда енгилиб, бронза медалига эга чиққани хабар қилинганди.
Осиё чемпионати, Лазизбек Муллажонов, Нарендер, Бокс “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди