22:29 / 23.02.2015
6 178

“Ал-Наср” сариқ, “Бунёдкор” оқ либосда ўйнайди

“Ал-Наср” сариқ, “Бунёдкор” оқ либосда ўйнайди

“Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан жамоалар менежерлари ва учрашувлар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай либосларда майдонга тушиши аниқлаб олинди. Унга кўра, мезбонлар сариқ рангли кийимда ҳаракат қилишса, “қалдирғочлар” оқ либосда майдонга тушишади. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил кийимларда бўлади.

Ушбу йиғилишда мезбон жамоа вакилларининг айтишича, “Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашувини томоша қилиш учун таҳминан 30 мингдан зиёд мухлис ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги “Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви 24 февраль куни Тошкент вақти билан соат 22:25да бошланади. Учрашув “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Манба: www.fcbunyodkor.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ал-Наср” сариқ, “Бунёдкор” оқ либосда ўйнайди