08:27 / 18.11.2022
1 112

Тунислик ҳақам Марадона қўл билан гол урган тўпни сотишдан бош тортди

Тунислик ҳақам Марадона қўл билан гол урган тўпни сотишдан бош тортди
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона томонидан Англия термаси дарвозасига қўл билан киритилган тўп аукционда сотилмади.

Ушбу тўп тунислик ҳакам Али Бин Носирга тегишли. У тўп учун 2,5-3 млн фунт ишлаб олишни кутганди. Ким ошди савдосида нарх 1,4 млн’дан бошланиб, охирги таклиф қилинган нарх 2 млн фунтни ташкил этди. Тунислик ҳакамни эса бу таклиф қониқтирмади ва у сотишдан бош тортди. Сотувчи ва харидорлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Бин Носир ушбу машҳур буюмни дунё билан баҳам кўришнинг вақти келганини айтди ва у харидорнинг тўпни оммага намойиш этишига умид билдирди.

Марадона мазкур тўп билан киритилган голни 1986 йилги Жаҳон Чемпионати чорак финалида Англияга қарши ўйинда киритган. Ўшанда Аргентина термаси инглизлар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинчалик мундиаль чемпионига айланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тунислик ҳақам Марадона қўл билан гол урган тўпни сотишдан бош тортди