date
views 2 059

Одил Аҳмедов Россия билан жавоб ўйини ўтказилиши борасида ўз фикрини билдирди

Одил Аҳмедов Россия билан жавоб ўйини ўтказилиши борасида ўз фикрини билдирди
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори, ҳозирда ЎФА вице-президенти сифатида иш олиб бораётган Одил Аҳмедов бугунги Россияга қарши беллашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин охирида мухлислар ҳакамларга қарата "шарманда", - дея бақиришди. Бу берилмаган пенальтига ишора эдими?
- Менимча, ҳа. 2-3 вазиятда ҳакам пенальти бермади. Аммо у ҳолатларда 11 метрлик жарима зарбаси бормиди ёки йўқ, очиғи, билмайман.

- Жавоб ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Албатта, йўқ, демаган бўлардим. Биз Россияда ўйнашни истардик. Россия биз учун муносиб рақиб", - деди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Россия ўйинини қозоғистонлик Сахи Данияр бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов Россия билан жавоб ўйини ўтказилиши борасида ўз фикрини билдирди