Жаҳон чемпионати "Б" гуруҳи иштирокчилари - Англия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан осиёликлар бош мураббийи Карлуш Кейруш матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ҳар бир учрашувда бир мақсад билан майдонга тушамиз - фақат ғалаба, яхши футбол намойиш этиш ва бундан завқланиш. Шу иштиёқни ўйиндан ўйинга кучайтиришни истаймиз.
Бизни эртага Англияга қарши жуда қийин баҳс кутиб турганини биламиз, лекин ўзимиз орзу қилганимиздек гуруҳдан чиқиш учун керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман. Биз буни ёддан чиқармаймиз.
Англия дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Уларда финалга чиқиш учун ажойиб имконият бор. Нега инглизларни Жаҳон чемпионлигига номзод деб ҳисобламаслик керак? Улар сўнгги ЖЧ ва Европа чемпионатида яхши натижа қайд этган", - деди португалиялик мутахассис.
Англия - Эрон учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди