10:04 / 22.11.2022
1 167

Ҳабиб отасидан қолган мерос ҳақида гапирди

Ҳабиб отасидан қолган мерос ҳақида гапирди
Енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов отасининг мероси ҳақида фикр билдирди.

«Айни дамда бизда UFC ва Bellator’нинг енгил вазн тоифаси амалдаги чемпионлари бор. Бу ажойиб. Анча олдин бир йигит «биз ҳокимиятни қўлга олиш учун шу ердамиз», деганини эшитгандим. Бироқ бу ишни биз қилдик.

Бизнинг жамоадаги 12-13 киши ММАда умумий ҳисобда деярли 300 та ғалаба қайд этган. Бунга ақлбовар қилмайди. Ҳеч ким ва ҳеч қачон ММАда бундай натижа кўрсата олмаган. Мен бахтлиман, чунки отам бунинг учун қанча меҳнат қилганини биламан. У бизга қанчалик ишонгани, ўқитгани, юклама бергани, барчаси ёдимда. Ҳатто ҳозир ҳам унинг мероси давом этяпти
», — дейди Ҳабиб.

Ҳабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов 2020 йилнинг 3 июлида коронавирус асоратларидан вафот этганди.

2021 йилнинг мартида эса Ҳабиб Нурмагомедовг спортдан буткул кетишини эълон қилди. Ҳабиб ўзидан ажойиб рекорд қолдирди: фақат ғалаба, биттаям мағлубият йўқ (29-0).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб отасидан қолган мерос ҳақида гапирди