21:28 / 22.11.2022
1 161

Ўзбекистонлик шахматчилар ЖЧда муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишди

Ўзбекистонлик шахматчилар ЖЧда муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишди
Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Исроилда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича FIDE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасидан халқаро гроссмейстерлар Нодирбек Яккуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.
Кеча, мусобақада 3 ва 4-тур баҳслари ўтказилди.

Барча турларда қайд этилган натижалар:
1-тур: Ўзбекистон 1.5 — 2.5 Озарбайжон.
2-тур: Ўзбекистон 2.5 — 1.5 Исроил.
3-тур: Ўзбекистон 2.5 — 1.5 АҚШ.
4-тур: Ўзбекистон 3.5 — 0.5 Ҳиндистон.

4-тур якунига кўра 6 очко жамғарган жамоа “Б” гуруҳда етакчига айланди ва муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Энди улар 5-турда Польша жамоасига қарши дона суришади.

Маълумот учун, 5 та тур якунига кўра, “А” ва “Б” гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 4 тадан жамоа чорак финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик шахматчилар ЖЧда муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишди