Мавсум якунларига кўра Франция чемпионатининг энг яхшилари тақдирланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мавсум якунларига кўра Франция чемпионатининг энг яхшилари тақдирланди

Спорт 9-05-2016, 10:55 605
Мавсум якунларига кўра Франция чемпионатининг энг яхшилари тақдирланди

«ПСЖ» жамоаси бош мураббийи Лоран Блан Франция чемпионатининг 2015/16 йилги мавсумидаги энг яхши мураббий деб топилди.

Ушбу мукофот учун 50 ёшли мутахассис Тьерри Лоре («Газелек Аяччо»), Стефан Мулен («Анже») ва Клод Пюэлни («Ницца») ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Блан мураббийлигида «ПСЖ» чемпионат якунланишига 8 тур қолганида Франция чемпиони бўлганди.

«ПСЖ» жамоасининг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович эса мавсумнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.

34 ёшли футболчи ушбу совринга даъвогарлик қилган жамоадоши Анхель Ди Мария, «Ницца» етакчиси Ҳотам бин Арфа ҳамда «Марсель» ярим ҳимоячиси Лассана Диаррани ортда қолдирди.

Ибраҳимович мавсумдаги 29 ўйинда майдонга тушиб, 35та гол урган ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Мавсум якунига кўра, Усмон Дембеле («Ренн») энг яхши ёш футболчи, Стив Манданда («Марсель») эса энг яхши дарвозабон сифатида тақдирланди.

loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.