21:41 / 26.11.2022
1 224

Арвеладзе: "Қатардаги ЖЧда иштирок этаётган Осиё жамоаларининг ҳеч бирини Ўзбекистондан кучли деб ўйламайман"

Арвеладзе: "Қатардаги ЖЧда иштирок этаётган Осиё жамоаларининг ҳеч бирини Ўзбекистондан кучли деб ўйламайман"
"Пахтакор" клубининг собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе Championat.asia сайтига эксклюзив интервью бериб, жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионати ўйинлари ҳақида фикрингиз?
- Албатта, яхши. Жаҳон чемпионатини кузатиш доим қизиқарли. Бироқ ўйинларнинг бошланиш вақтларида аввалги турнирлардан фарқ қилмоқда. Менимча илк ўйинлар яхши ўтди.

- Жаҳон чемпионатининг фаворитлари кимлар деб ўйлайсиз?
- Бу саволга жавоб бериш жуда қийин бўлса керак. Менимча, турнир фаворитлари — Бразилия ва Франция.

- Осиё жамоаларининг бундай яхши ҳаракатини тасодиф деб ўйлайсизми?
- Йўқ, бу натижалар тасодиф эмас. Осиёда футболни ривожлантириш учун анча ишлар ва маблағлар сарф қилинмоқда. Шунингдек, Жаҳон чемпионати жуда иссиқ вақтда ўтказилаётганини ҳам ҳисобга олиш керак. Осиё жамоаларининг жисмоний ҳолати ҳам ҳозирда жуда яхши ҳолатда. Битта нарсани унутмаслик лозим: улар ҳозирда жуда катта суммалар сарф қилишмоқда ва бу уларнинг ўйинларига яхши томондан таъсир қилмоқда.

- Жаҳон чемпионатида қайси ўйинчини алоҳида кўрсата оласиз?
- Ҳозирча сюрпиз содир бўлмади. Эндигина биринчи тур баҳслари якунланди ва бу ҳақида гапириш жуда эрта. Франция, Испания ва Англия терма жамоаларида бир қатор ёш истеъдод эгалари бор. Ҳозирча аниқ кимдир "портлаб" чиқмади.

- Бош мураббийлар орасида дўстларингиз кўп. Биламизки, Луи ван Гаал сиз билан жуда яхши алоқадасиз. Шунингдек, жаҳон чемпионатида иштирок этаётган қайси бош мураббий билан алоқаларингиз яхши?
- Мен ван Гаал учун қаттиқ қайғурмоқдаман. Менимча, бу унинг учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлади. У бир неча бор катта футболга қайтмаслигини айтди, бироқ футболдан кетиш жуда қийин. Қолган мураббийларнинг ўйинларини деярли кузатмаяпман. Мен барча мураббийларга омад тилаб қоламан.

- Осиё жамоаларининг яхши иштирокидан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз? Уларга жаҳон чемпионатига чиқиш учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Ўзбекистонда яхши ташкилотчилик йўқ деб ўйлайман. Чемпионатни ташкил қиладиган ташкилот ҳали бу даражага чиққан деб ўйламайман. Сизларда яхши футболчилар, футболни севувчилар бор. Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Осиё вакилларининг ҳеч бирини Ўзбекистондан кучли деб ўйламайман. Адашмасам, кейинги жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони ошади ва Осиёга янада кўпроқ ўрин берилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳукумат ҳам футболга ёрдам бериш керак деб ўйлайман.

- Ушбу жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қилмоқдамиз?
- Мессига мухлислик қилмоқдаман. Бу унинг учун сўнгги мундиал бўлиши мумкин ва ундан нимадир қилишини кутмоқдаман. У доим шундай ақлбовар қилмас ишларни қила олган. Менимча, ўзи учун сўнгги жаҳон чемпионатида ҳаммага ҳақиқий Мессини кўрсатиб қўяди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арвеладзе: "Қатардаги ЖЧда иштирок этаётган Осиё жамоаларининг ҳеч бирини Ўзбекистондан кучли деб ўйламайман"