date
views 1 616

Ўзбек футболида йилнинг энг яхшилари мукофотланди (фото)

Ўзбек футболида йилнинг энг яхшилари мукофотланди (фото)
Бугун Тошкентдаги “Renaissance hall” мажмуасида “ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этилган тадбирда “Кока Кола” Суперлигаси, шунингдек, аёллар футболидаги энг яхшилар ҳам тақдирланишди. Номинациялар ва уларнинг ғолиблари қуйидагича:
- “Ўзбек футболининг нуронийси” – Биродар Абдураимов

- “Фидойилик рамзи” – Анвар Оҳунов
- “Йил ҳаками” – Вадим Агишев ва Розиябону Юсупова
- “Fair Плай” – "Хоразм" футбол клуби
- “Энг яхши ёшлар мураббийи” – Фарҳод Нишонов
- “Ёш юлдуз” – Аббосбек Файзуллаев
- “Энг яхши футзал мураббийи” – Баҳодир Аҳмедов
- “Энг яхши футзалчи” – Ҳусниддин Нишонов
- “Аёллар олий лигаси мураббийи” – Владислав Хан ("Севинч")
- “Аёллар олий лигаси футболчиси” – Мафтуна Шойимова ("Севинч")

- “Аёллар олий лигаси тўпурари” – Диёра Ҳабибуллаева (“Сўғдиёна- В”)
- “Про лига мураббийи” – Виктор Кумиков ("Андижон")
- “Про лига футболчиси” – Рўзимбой Аҳмедов ("Бухоро")
- “Соса-Сола Суперлига тўпурари” – Драган Черан ("Пахтакор")
- “Соса-Сола Суперлига мураббийи” – Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

- “Соса-Сола Суперлига футболчиси” – Драган Черан ("Пахтакор")
- “Соса-Сола Суперлигада йил голи” – Ислом Тошпўлатов ("Сурхон")

- “Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи” – Шерали Бобоқулов ("Сўғдиёна-В")
- “Энг яхши аёл футболчи” – Маҳлиё Сарикова ("Севинч")
- “Йилнинг энг яхши мураббийи” – Тимур Кападзе (Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва "Олимпик" бош мураббийи)

- “Йилнинг энг яхши футболчиси” – Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")
Маросимда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси раҳбарияти, хусусан, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек футболида йилнинг энг яхшилари мукофотланди (фото)